date

Корхонанинг 600 млн.сўмлик сув таъминотидан бўлган қарздорлиги бартараф этилди

Корхонанинг 600 млн.сўмлик сув таъминотидан бўлган қарздорлиги бартараф этилди

Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлимига келиб тушган ижро ҳужжатига асосан, Қўқон шаҳар электр таъминоти корхонасининг сув таъминотидан юзага келган 600 миллион сўмлик қарздорликни 5 кунлик муддатда ихтиёрий равишда қоплаб берди.

Бу ташкилотлар ўртасидаги муҳим молиявий масаланинг МИБ аралашуви билан, ҳамкорлик ва масъулиятли ёндашув руҳида, муддатидан олдин ҳал этилиши, икки корхонанинг ўзаро ишончи ва шаҳар аҳолисига сифатли хизмат кўрсатиш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларини яққол кўрсатади.

Қарздорликнинг ихтиёрий ва муддатидан олдин қопланиши, икки муҳим коммунал соҳа корхонасининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга ва уларнинг узлуксиз фаолият юритишини таъминлашга хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида, Қўқон шаҳар сув таъминоти корхонасининг ўз фаолиятини янада самаралироқ давом эттириши, аҳолига сув етказиб бериш борасидаги ишларни яхшилаш учун қўшимча имкониятлар яратади. Бу, шаҳар аҳолисининг турмуш фаровонлигини оширишга йўналтирилган муҳим қадамдир.

Мазкур ҳолат, Бюронинг Қўқон шаҳар бўлими ижро ишини самарали юритишдаги ролини, шунингдек, ташкилотлар ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланиши, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик руҳининг кучайишидан далолат беради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Корхонанинг 600 млн.сўмлик сув таъминотидан бўлган қарздорлиги бартараф этилди