Аввалроқ, Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбаев расмий ташриф билан Ўзбекистонга келаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 24 декабрь куни Алмазбек Атамбаев бошчилигидаги делегация ўтирган самолёт Самарқанд аэропортига келиб қўнди. Мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев қарши олди.
Алмазбек Атамбаев Самарқандга ташрифини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Ислом Каримов қабрига гулдаста қўйган Атамбаев унга ҳурмат бажо келтирди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарларининг учрашуви ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ташриф доирасида Самарқандда катта концерт дастурида тақдим этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди