date

Янгийўлда Lacetti қурилиш чуқурига тушиб кетди

Янгийўлда Lacetti қурилиш чуқурига тушиб кетди

Жорий йилнинг 7 октябрь куни тонги соат 5:15 атрофларида Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 1990 йилда туғилган Н.Н. исмли ҳайдовчи Lacetti русумли автомашина бошқараётган пайтда эҳтиётсизлик оқибатида М34 “Тошкент–Душанбе” автомобиль йўлининг 26-километридаги чуқурга тушиб кетган.

Ушбу ҳудудда ерости пиёдалар ўтиш жойи қурилиш жараёнида бўлган ва тегишли йўл белгилар ўрнатилгани айтилмоқда. Бироқ ҳайдовчи бу белгиларни вақтида пайқамаган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи — 1981 йилда туғилган Х.Д. ҳамда 1985 йилда туғилган А.Ш. — турли даражадаги жароҳатлар олган ҳолда Янгийўл шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Айни пайтда воқеа юзасидан Янгийўл шаҳар ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар ҳодисанинг аниқ сабабларини ўрганишмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳайдовчиларга йўл белгиларга диққат билан қараш ва қурилиш участкаларида ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлишни тавсия қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Янгийўлда Lacetti қурилиш чуқурига тушиб кетди