date

Афғонистондан келтирилган наркотик модданинг тарқалишига чек қўйилди

Афғонистондан келтирилган наркотик модданинг тарқалишига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Унда, “Тошкент-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли транспорт воситаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” йўл-патрул хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, машинада у билан кетаётган шериги – Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида яшовчи Қирғизистон фуқаросининг ёнида 4 кг 897 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, Қирғизистон фуқароси ушбу ажал оғусини Бухоро туманидаги дала майдонидаги хуфия жойдан олганлиги аниқланиб, мазкур ҳудуд кўздан кечирилганда, у ерда яна 45 кг 52 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 246- ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

Терговга қадар текширув давомида маълум бўлишича, муқаддам учинчи шахслар томонидан Афғонистондан контрабанда йўли билан Бухоро вилоятига етказиб берилган ушбу қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида олиб ўтилиши керак бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Афғонистондан келтирилган наркотик модданинг тарқалишига чек қўйилди