Хонободга янги ҳоким тайинланди


Хонобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда UPL мухбири хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, шаҳарнинг янги раҳбари лавозимига Элёрбек Абдураҳмонов тайинланган. У тайинловдан аввал қашшоқликни қисқартириш вазирлигининг вилоят бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаган.
Маълумот учун, Абдураҳмонов 1986 йилда Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида туғилган. У Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтининг битирувчисидир.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…