date

Андижонда техник спирт сабабли икки киши вафот этди

Андижонда техник спирт сабабли икки киши вафот этди
Андижон шаҳридаги 36-мактабда фожеали ҳодиса юз берди. Мактаб ходимлари техник спирт билан заҳарланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши ҳаётдан кўз юмди, уч киши эса оғир аҳволда шифохонада ётибди. Ҳодиса 22-октябр куни тахминан соат 17:00 да содир бўлган.

Иш куни тугагач, мактаб хўжалик ишлари бўлими бошлиғи, бошланғич ҳарбий тайёргарлик ўқитувчиси, қоровул ва яна бир ўқитувчи бирга йиғилган. Улар кечки овқат пайтида мактаб лабораториясида сақланган суюқликни истеъмол қилишган ва бу техник спирт бўлгани аниқланган.

Маълумотларга кўра, хўжалик ишлари бўлими бошлиғи воқеа жойида вафот этган, қоровул эса шифохонага олиб кетилаётганида ҳаётдан кўз юмган. Қолганлар кучли заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилган, айримларининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Маълум қилинишича, мактаб директори ҳодиса вақтида бинода бўлмаган ва ушбу йиғилишда иштирок этмаган. Воқеа тафсилотлари ва жабрланганларнинг ҳолати ҳақида қўшимча маълумот ҳозирча берилмаган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳайот Шамсиддиновнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса юзасидан ички ишлар органлари дастлабки тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда. Ҳодисанинг сабаблари ва шароитлари аниқланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда техник спирт сабабли икки киши вафот этди