date

Пенсионерлар учун СМС-хабарнома хизмати

Пенсионерлар учун СМС-хабарнома хизмати
Ўзбекистон фуқароларига пенсия тўловларини қулай ва тезкор кузатиш имконияти яратилди. Пенсия жамғармаси мутахассислари «СМС-пенсия» хизматини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали улаш бўйича босқичма-босқич йўриқнома тақдим этди.

«СМС-пенсия» хизмати нафақахўрларга пенсия маблағлари ҳисоб рақамига тушганда мобил телефонларига дарҳол хабарнома олиш имконини беради. Бу хизмат нафақаларни кузатишни осонлаштиради ва банк ёки Пенсия жамғармасига тез-тез мурожаат қилиш заруратини йўқ қилади.

Хизматни фаоллаштириш учун қуйидаги оддий қадамларни бажариш талаб этилади: Аввало, фойдаланувчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтиши керак. Шундан сўнг, тегишли ҳаволага ўтиб, «Хизматни олиш» тугмасини босиш ва мобил телефон рақамини киритиш лозим.

Эслатма: Ушбу хизматдан фақат пенсия олувчилар фойдаланишлари мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Жамият » Пенсионерлар учун СМС-хабарнома хизмати