Франция ва АҚШлик олимлар Гвинея иттумшуқ маймунлари (Papio papio) инсоннинг унли товушларига ўхшаш товушлардан фойдаланишини аниқлашди. Бу эса юқори ривожланган сут эмизувчиларга умумий бўлган сўзлашиш тилининг асосий элементлари тахминан 25 миллион йил муқаддам пайдо бўлганини англатади. Бу борадаги тадқиқот натижалари PLoS ONE журналида тақдим этилди, у ҳақда қисқача "Kun.uz" хабар бермоқда.
Papio papio томонидан чиқарилувчи товушларнинг кўпчилиги инсонлардаги [у], [о], [э], [а] ва [й]ни эслатади. Олимларнинг фикрича, Гвинея иттумшуқ маймунлари ва кишилар товушининг ўхшашлиги қадимий сигналлар тизимининг умумийлигидан дарак беради.
Мутахассисларнинг аниқлашича, сўзлашишга сут эмизувчилар бўғзининг эмас, балки тилининг шакли таъсир кўрсатади. Гвинея иттумшуқ маймунлари ва инсонларнинг оғиз бўшлиғи тубидаги тоқ ўсимта мушаклари ҳажми эса бир-бирига ўхшашдир.
Муқобил нуқтаи-назарга кўра, инсон нутқи тахминан 70-100 минг йил аввал пайдо бўлган ҳамда бу бўғиз ривожланиши билан боғлиқ. Янги тадқиқот эса Homo sapiens’дан ташқари, камида Papio papio’да товуш чиқариш учун керакли анатомик имкониятлар борлигини кўрсатди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”