
Истанбул шаҳрининг Зейтинбурну туманида жойлашган 6 қаватли бино қулаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлиб, 5 киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда NTV телеканали сайтида хабар берилди.
Бу уй анча вақтдан буён авариявий ҳолатда бўлиб келгани айтилган. Уй қулашидан олдин унинг ичида ҳеч ким бўлмаган.
Айни вақтда ҳудудда қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Харобалар орасида яна одамлар бўлиши мумкин.
Воқеа жойида олинган видеотасвирлар интернетда тарқалган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар