Канадалик энтомолог капалакларнинг янги турини аниқлади ҳамда унга Дональд Трамп номини берди. Бунга ҳашарот ранги ва бошидаги “соч турмаги” АҚШнинг сайланган президентига жуда ҳам ўхшаб кетиши сабаб бўлди, дейилади ZooKeys журналида эълон қилинган мақолада.
Бу жониворларга таниқли инсонларнинг номини бериш билан боғлиқ бўлган биринчи ҳолат эмас - ўтган йили тропик балиқларнинг янги тури Барак Обама шарафига номланган бўлса, паразитар арининг ноёб тури Брэд Питт номини олганди.
Оттавада истиқомат қилувчи Вазрик Назари эса жанубий Калифорниядаги Санта-Каталина оролида яшовчи капалакларнинг янги турига Дональд Трамп номини берди.
Бу ҳашарот - Neopalpa donaldtrumpi, ўйиқ қанотли куялар турига кириб, фақатгина Шимолий Америкада яшайди. Neopalpa donaldtrumpi ёрқин сариқ рангда бўлиб, уни дарахтлар танаси ва тошлар орасида осонлик билан пайқаш мумкин.
Вазарининг таъкидлашича, аслида Neopalpa donaldtrumpi 1984 йилда аниқланган. Ўшанда америкалик табиатшунослардан бири Санта-Круз ороли флора ва фаунасини ўрганиш жараёнида бир неча “дональдтрампи”ни ушлаб олган ҳамда сақлаб қўйган. Беш йил аввал капалакларнинг бир қисми генетиклар диққатини тортди ва улар бу янги турдаги ҳашарот эканини аниқлашди.
Олим бу капалак Neopalpa турининг келиб чиқиши ва ривожланиши тарихига ойдинлик киритишда ёрдам беришидан умидвор. Бундан ташқари, у Дональд Трамп ва бошқа сиёсатчилар эътиборини Санта-Круз ороли фаунасини ҳимоя қилиш муаммосига қаратишни мақсад қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”