11 957
O‘zLiDeP фракциясида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг ҳаракат стратегияси атрофлича муҳокама қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси атрофлича муҳокама қилинди.
Депутатлар масаланинг энг муҳим жиҳатларига эътибор қаратиб, ундан келиб чиқадиган устувор вазифалар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Айниқса ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш бўйича белгиланган вазифалар депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Дониёр Абдукадиров: Дарҳақиқат, истиқлол йилларида изчил олиб борилаётган демократик ислоҳотлар самараси ўлароқ, мамлакатимизда халқ вакиллик органи, қонун чиқарувчи ҳокимият бўлган профессионал парламент тўлиқ шакллантирилди. Ҳозирда ҳар иккала палатанинг фаолияти тобора такомиллашиб, фуқароларнинг хоҳиш-иродаси, ҳуқуқ ва манфаатларини ифодаловчи, тегишли қонун ҳужжатлари асосида мустаҳкамловчи орган сифатида парламентнинг жамиятдаги ўрни тобора ошиб бормоқда. Мустақилликнинг дастлабки йилларида бир палатали парламент ёш мустақил давлатнинг демократик сиёсий тизими, адолатли фуқаролик жамияти, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларнинг ҳуқуқий негизини яратишга, давлат мустақиллигини мустаҳкамлашга, миллий давлатчилик пойдеворини барпо этишга ўз ҳиссасини қўшди. Бу даврда Конституциямиз қабул қилинди, халқимизнинг хоҳиш-иродасини эркин ифода этишини таъминловчи сайлов тизимига ҳуқуқий замин яратилди. 2002 йилнинг 27 январида Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ўтказилган умумхалқ референдуми якунлари асосида икки палатали, мунтазам фаолият кўрсатадиган профессионал орган — Қонунчилик палатаси ҳамда ҳудудлар манфаатини ифода этадиган вакиллик органи — Сенатдан иборат парламентни шакллантириш учун ҳуқуқий асос яратилди. Икки палатали парламент эса мамлакатимиз қонун чиқарувчи ҳокимияти ваколатлари ва назорат вазифаларининг ролини кучайтиришда муҳим омил бўлаётир. Эндиги вазифа эса давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг сифатини қабул қилинаётган қонунларни амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислохотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирган ҳолда тубдан ошириш, сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришдан иборатдир. Бу эса партия ва унинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси олдида муҳим вазифалар турганлигини англатади.
Шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шаҳсларинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларига оид ахборотни тақдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси, сифати ва аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш имкониятини ошириш талаб этилаётир.
Бу эса ўз навбатида халқ билан самарали мулоқот механизмларини жорий қилиш, жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, ижтимоий шерикликнинг самарасини оширишга хизмат қилади.
Депутатларнинг таъкидлашича, Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари алоҳида қайд этилгани O‘zLiDeP дастуридаги мақсад ва вазифаларга ҳамоҳангдир. Зеро унда бевосита асосий электоратимиз бўлган тадбиркорларнинг манфаатлари ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Адҳам Шадманов: Хусусан, солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш йўлини давом этиш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва рағбатлантиришнинг тегишли чораларини кенгайтириш, қолаверса, банк тизимини ислоҳ қилиш, банклар депозит базасининг капитализациясини чуқурлаштириш ва барқарорлигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлигини ва ишончлигини мустаҳкамлаш, истиқболли инвестицион лойиҳалар ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини кредитлаштиришни янада кенгайтириш шулар жумласидандир. Муҳими яқин беш йилга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясида хусусий мулкнинг ҳуқуқ ва кафолатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, барча турдаги тўсқинликлар ва чекланишларни бартараф этиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш йўлида тўлиқ эркинлик беришга алоҳида урғу берилаётир. Яъни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик тузилмаларининг фаолиятига давлат, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ноқонуний аралашувини қатъий олди олинади. O‘zLiDeP ҳам давлатнинг аграр соҳадаги муносабатларини такомиллаштириш, фермер ва деҳқон хўжаликларининг ривожлантирилишини қўллаб-қувватлайди ва бу ислоҳотларни амалга оширишда фаол иштирок этади. Зеро, партия қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни ҳал этмасдан туриб, иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли давом эттириб бўлмайди деб ҳисоблайди.
Йиғилишда, мамлакатимизни ҳар томонилама ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини қамраб олган ҳаракатлар стратегиясининг яна бир аҳамиятли жиҳатига қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Депутатларнинг фикрича, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни муттасил ривожлантиришга қартилган мазкур ислоҳот энг аввало мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлашга, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтиришга хизмат қилади. Асосийси мазкур яқин беш йилда амалга оширилиши белгиланган ислоҳотлар барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ишлаб чиқараётган, қайта тайёрланаётган, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, курилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратади.
Умуман олганда мамлакатимизни ривожлантиришнинг энг муҳим бешта устувор йўналишларини қамраб олган ҳаракатлар стратегияси пировардида иқтисодиётни янада ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қиқлади.
Йиғилиш сўнггида кўриб чиқилган масалалар юзасидан O‘zLiDeP фракциясининг тегишли қарорлари қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”