12:12 / 27.01.2017
15 498

“Ўрикзор” бозоридаги ўғирлик кузатув камераларига муҳрланди

“Ўрикзор” бозоридаги ўғирлик кузатув камераларига муҳрланди

Сўнгги икки кун ичида ижтимоий тармоқларда бозорда содир этилган ўғирлик акс этган видео яшин тезлигида тарқалмоқда.

Маълумотларга кўра, ушбу ўғирлик 25 январь куни Тошкентдаги “Ўрикзор” бозорида кир ювиш воситалари билан савдо қилинадиган дўконда содир этилган, деб ёзмоқда Қалампир.уз сайти.

Ўғирлик тасвирлари кузатув камераси томонидан олинганми ёки бозордагиларнинг қўл телефони ёрдамидами, англаш мушкул.

Видеода, дастлаб, қўлида кумушранг целофан пакет кўтарган, кўк куртка кийган аёлнинг кир ювиш воситалари билан савдо қилинадиган шохобча олдида у ёқдан, бу ёққа юриб, қўл телефони орқали ким биландир боғланишга уринаётганини кўриш мумкин.

Аёл қўл телефони тугмасини такрор ва такрор босиб, шохобча олдига келади. Шу вақт аёл ўнг қўлида турган целофан пакетнинг тутқичини, дўкон ташқарисига тахлаб қўйилган катта ҳажмдаги, ўлчами айнан қўлидаги целофан билан бир хил бўлган кир ювиш кукунининг тутқичи билан бирлаштириб, уни ҳам целофан билан бирга кўтариб олади ва кўздан ғойиб бўлади.

Бу ўғирлик кузатув камераларида муҳрланган ўнлаб жиноятларнинг биттаси, холос. Бу каби ҳолатлар, афсуски, бозор ва дўконларда тез-тез содир бўлиб туради. Шу ўринда савол туғилади: Ўғирлик билан топилган бойлик, даромад буюрармикин? Хулоса ўзингиздан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Ўрикзор” бозоридаги ўғирлик кузатув камераларига муҳрланди