Жорий йил 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. 27 январь куни Хоразм вилоятига ташриф уюштирган Шавкат Мирзиёев “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасини барпо этиш учун олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди, деб ёзади “Қалампир.уз” сайти.
Айни вақтда мазкур эркин иқтисодий зона учун ер участкаси ажратилган. У ер муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминланмоқда.
Ҳозирча “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида енгил саноат, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, чарм-поябзаллар ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган 50 та лойиҳа ишга туширилиши мўлжалланган.
Шавкат Миромонович Мирзиёев бу ердаги режалар билан танишар экан, сифат ва муддатга эътибор қаратиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, хориж инвестициялари ва технологияларни ҳам жалб этиш кераклиги қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”