17:48 / 28.01.2017
11 955

Анвар Обиджон 70 ёшини болалар даврасида нишонлади

Анвар Обиджон 70 ёшини болалар даврасида нишонлади

Ўзбек болалар адабиётининг кўзга кўринган намоёндаси, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон қутлуғ 70 ёшни қарши олди. Шоир юбилейини кенг жамоатчилик, хусусан, болалар билан нишонламоқда, деб хабар бермоқда Қалампир.уз сайти.

Кеча, 27 январь куни “Bilimdon”, “Dono Word”, “Знайка”, “Excellent” журналлари таҳририяти билан ҳамкорлик қилиб келаётган Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан мазкур нашриёт томонидан ҳам маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда журналлар таҳририяти аъзолари – Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев, таниқли болалар шоираси Кавсар Турдиева, шунингдек, пойтахтимиздаги 90-умумтаълим мактабининг ўқувчилари, педагогик жамоаси иштирок этишди.

Учрашувда шоир ўзининг ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ ёрқин хотиралар ҳамда болалик йилларини ҳам ёдга олди. Тадбирда Анвар Обиджонга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун, Анвар Обиджон 1947 йилнинг 25 январида Фарғона вилоятида таваллуд топган. 1964 йилда ўрта мактабни тугатгач, Самарқанд молия техникумида ўқиган. 1981 йилдан бошлаб у Тошкентга келиб, “Ёш гвардия” нашриёти, “Ёш куч”, “Муштум” журналларида фаолият кўрсатди.

Шоирнинг “Баҳромнинг ҳикоялари”, “Оловжон ва унинг дўстлари”, “Эй, ёруғ дунё”, “Кетмагил”, “Безгакшамол”, “Масхарабоз бола”, “Жуда қизиқ воқеа”, “Олтин юракли автобола”, “Даҳшатли Мешполвон” каби шеърий ва насрий китоблари чоп этилган. Улардан ташқари, адибнинг “Қўнғироқли ёлғончи”, “Паҳлавоннинг ўғирланиши” каби пъесалари саҳна юзини кўрган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Анвар Обиджон 70 ёшини болалар даврасида нишонлади