20:34 / 30.01.2017
14 053

Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов қизиқчиларни танқид қилиб, “Миллион” жамоасини маънавиятни бузишда айблади

Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов қизиқчиларни танқид қилиб, “Миллион” жамоасини маънавиятни бузишда айблади

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали Юнусобод тумани бош имом-хатиби, Тошкент Ислом Институти ўқитувчиси, “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддиновнинг айрим “санъаткор”лар, кулгу усталари ҳақидаги маърузаси тарқалди. Ушбу маъруза тасвирланган видеони хонанда Наргиз ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди, деб ёзмоқда Қалампир.уз сайти.

Маърузада шундай дейилади:

“Фақат фаҳш, ўйин сўзлардан фойдаланиб, буни оммавий ахборот воситаларига, телевидение, интернет орқали одамлар эътиборига ҳавола қилиш, шу билан тирикчилик қилишга ўтиб, ўзларини “санъаткор” деб атаётган баъзи бир гуруҳларни кўраяпмиз. Бир-икки йил давомида лицензиясини олиб қўйилса ҳам, уларнинг кўзи очилмади. Ҳақиқатан ҳам ҳалқнинг, миллатнинг тарбиясини бузадиган шайтонлар улар”.

Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов ўз сўзида давом этар экан, одамларни фаҳш йўл билан кулдиришга ҳаракат қилиб, халқнинг маънавиятини бузаётганларга қарата Қуръони Каримда ёзилган оятларни келтириб ўтган.

“Миллатнинг маънавиятини юксалтириш учун қайғуриб ҳамма қўлидан келганича хизмат қилаяпти. Лекин миллат орасида фаҳшни ёйиш билан дўстлик ҳавола қилинмайди. Миллатнинг душмани экани кўрсатилади”, дейди Сайфуддинов.
[media=https://youtu.be/zXO-jmkc4YM]
Бугунги кунда юртимизда ҳалққа кулгу улашиш учун саҳнага чиқаётганларнинг ҳаммасини ҳам буни чин маънода уддасидан чиқа оляпти, деб айта олмаймиз.Тўғри, кулдиришнинг турли йўллари, усуллари бор. Бироқ 2 соатлик кулгу баъзан ёшлар маънавиятини бузиш учун бир неча йилга етадиган қурол бўлиб хизмат қилиб қолаётганига ҳам гувоҳ бўляпмиз.

Гарчи маърузадаги танқидда айнан “Миллион”, “Дизайн” жамоларини тилга олинмаган бўлса-да, айтилган гапларнинг бир учи уларга ҳам тегишли эканини англаш англаш қийин эмас. Боис бундан икки йил аввал, “Миллион” жамоасининг лицензияси олиб қўйилгани ҳақида гап-сўзлар болалаган эди. Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов ҳам айнан шуни назарда тутган бўлса, ажаб эмас.

Аслида номақбул ҳазиллар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Обид Асомов, Мирзабек Ҳолмедовдан тортиб, “Ҳандалак”, “Қаҳқаҳа” гуруҳларининг ҳазилларида ҳам топилади. Баъзан уларники “Миллион” ва “Дизай”никидан ўтса ўтадики, кам бўлмайди. Шу сабаб Раҳматуллоҳ қори Сайфуддиновнинг ва халқнинг танқидидан қизиқчилиларимиз тўғри хулоса чиқарса, ёмон бўлмасди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов қизиқчиларни танқид қилиб, “Миллион” жамоасини маънавиятни бузишда айблади