23:01 / 30.01.2017
9 213

Носни олиб кириш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш бутунлай таъқиқлангани маълум қилинди

Носни олиб кириш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш бутунлай таъқиқлангани маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Божхона Иттифоқининг Божхона кодексига ҳам ушбу ташкилотга аъзо давлатларнинг миллий қонунчилигига мувофиқ Беларусь, Россия ва Қозоғистонда Марказий Осиё давлатларида кенг тарқалган тамакининг сочма тури – носни олиб кириш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш бутунлай таъқиқланганини яна бир карра эслатиб ўтади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда. Мазкур тартибларга риоя қилмаган жисмоний шахслар ўзлари бўлиб турган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилишади ва иш судга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда биргина “Тошкент-Минск” рейси бўйича Беларусга борган Ўзбекистон фуқаролари томонидан мазкур йўналишда 43 та божхона қоидабузарликлари содир этилган ва натижада 100 кг.дан ортиқ носнинг ушбу давлатга олиб кирилишининг олди олинган.

Шундай экан, юртдошларимиздан ўзлари йўл олган давлатнинг божхона қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз. Бу билан Сиз нафақат ўзингизнинг балки, юртимиз шаънини ҳам ҳимоя қилган бўласиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Носни олиб кириш, қайта ишлаш, тайёрлаш ва сақлаш бутунлай таъқиқлангани маълум қилинди