
Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида метан заправкаларининг ишлаш вақтига вақтинча чекловлар киритилди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз” филиаллари хабар тарқатди.
Андижон вилоятидаги 143 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти фақат тонг соат 5:00 дан кечки 17:00 гача амал қилади. Бу қарор вилоят ҳокимлиги билан келишиб олинган ва газ босимини нормаллаштириш учун зарур чоралар кўрилмоқда. Шунга ўхшаш тартиб Навоий вилоятида 51 та АГТКШ учун соат 6:00 дан 19:00 гача, Хоразм вилоятида эса 94 та метан заправка учун соат 5:00 дан 17:00 гача белгилаб қўйилган.
Энергетика вазирлиги эса метан заправкаларининг ишлаш вақтларига чеклов киритишни қўшни давлатдаги газ тармоғидаги техник носозлик туфайли табиий газнинг импортдаги камайиши билан тушунтирган.
Шунингдек, вазият муаммосини ҳал қилиш учун амалий ишлар давом этмоқда ва бу чекловлар фақат вақтинчалик бўлиши таъкидланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.