
Ижтимоий тармоқларда беҳаё расм ва видеоларини тарқатаётган ўзбекистонлик аёл хонандаларнинг қилмиши шуҳрат қозониш учун ибодатхонага ўт қўйган Геростратнинг қилмишини ёдга солади, деб ёзди “Даракчи” нашри.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига беҳаё суратларини жойлаётган хонандалар миллат маънавиятга таҳдид солмоқда.
“Биз улар билан ҳар ойда маънавият соатлари ўтказиб, тартибга чақирамиз. Ҳар куни ижтимоий тармоқларни кузатиб борамиз. Номаъқул сурат ва видеоларни олдириб ташлаймиз. Аммо шунда ҳам қуюшқондан чиқадиганларнинг лицензиясини бекор қилишга мажбур бўламиз... Баъзилар ижтимоий тармоққа қандай сурат ёки видео жойлаш санъаткорнинг шахсий иши деб ҳисоблайди. Бу нотўғри қараш”, дейди “Ўзбекнаво” бирлашмаси бошқарма бошлиғи Одилбек Абдуқаҳҳоров. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар