16:52 / 06.02.2017
7 044

Вазирлар Маҳкамаси хорижий валютани сотишга оид янги қарорни қабул қилди

Вазирлар Маҳкамаси хорижий валютани сотишга оид янги қарорни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1 февраль куни “Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz сайти.

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартиш ва қўшимча киритилиши белгиланди.

Янги тартибга кўра, товарлар ва хизматларни экспортга сотишдан олинган хорижий валютадаги тушумнинг 25 фоизи ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак, экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги тушумнинг 50 фоизи мажбурий сотилиши керак бўлган товарлар ва хизматларнинг алоҳида турлари бундан мустасно.

16 турдаги товар ва хизматлар рўйхатнинг мустасно бўлган қаторидан жой олган бўлиб, тушумнинг 50 фоизи хорижий валютада бўлиши лозим. Бу товарлар ва хизматлар қаторига буғдой, барча турдаги олтингугурт, табиий газ ва нефть-газ тармоғининг бошқа маҳсулотлари, водород, инерт газлар ва бошқа металл бўлмаган газлар, рух ва ундан тайёрланган буюмлар, гидразин ва гидроксиламин ҳамда уларнинг ноорганик тузлари, бошқа ноорганик асослар, оксидлар, гидроксидлар ва бошқа металлар пероксидлари, уран, полиэтилен, полипропилен, қора металлар, мис ва ундан тайёрланган буюмлар, бошқа қимматли бўлмаган металлар, металлокерамика, улардан тайёрланган буюмлар, авиатранспорт хизматлари, темир йўл транспорти хизматлари, телекоммуникация хизматлари, банк хизматлари киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вазирлар Маҳкамаси хорижий валютани сотишга оид янги қарорни қабул қилди