Хитойга кириб келаётган хорижий мамлакат фуқароларидан иммиграция назорат пунктидан ўтиш чоғида бармоқ изларини топшириш талаб этилади. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.
Унга кўра, ХХР жамоат хавфсизлиги вазирлиги шундай қарор қабул қилган. Бундан аввал, Давлат кенгаши янги қоидаларни тасдиқлаган.
Шундай қилиб, 14 ёшдан 70 ёшгача мамлакатга кириб келаётган барча хорижий фуқаролар дактилоскопия (бармоқ изини олиш)дан ўтиши шарт. Давлат хизматчилари, дипломатик паспорт эгалари ҳамда расмий делегация аъзолари бундан мустасно. Шу билан бирга, икки томонлама келишувларга биноан, айрим ҳолларда истиснога рухсат берилиши мумкин.
Бармоқ изларини олиш бўйича биринчи пункт 10 февраль куни Шэньчжэнь шаҳри аэропортида очилади, сўнгра бошқа чегарани кесиб ўтиш жойларида пайдо бўлади.
Айтиш жоизки, бармоқ изларини олиш амалиёти дунёнинг қатор мамлакатларида аллақачон йўлга қўйилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”