7-8 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда “Умра-2017” баҳор мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича қилинаётган ишлар доирасида умрачиларимиз гуруҳларига раҳбарлик қилувчи гуруҳбошилари учун семинар ўтказилди.
Семинарда республиканинг Фарғона водийсидан бошқа барча вилоятлардан гуруҳбошилар иштирок этдилар. Бу ҳақда "Qalampir.uz" хабар бермоқда.
Семинарда масъулларга Тошкентдан Саудия Арабистони ва Тошкентга қайтгунча бўлиб ўтадиган барча тадбирлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, семинарда иштирок этган шифокорлар гуруҳи раҳбари ҳам умрачиларга етказилиши лозим бўлган тибий тавсиялар тўғрисида ҳам алоҳида маълумотлар бериб ўтди.
Республика “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши тавсиялари билан ташкил этилган мазкур мавсум давомида 5350 нафар фуқароларнинг умра зиёратига бориши режалаштирилган.
Бу мавсум давомида зиёратчиларга Саудия Арабистонида 8 нафар ишчи гуруҳ, 8 нафар ошпаз ва 27 нафар шифокорлар гуруҳи хизмат кўрсатади.
Ўн кунлик умра сафари давомида ўзбекистонлик зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб, “Нур Мавадда” меҳмонхонасида истиқомат қилиши режалаштирилган. Макка шаҳрида эса Ҳарам масжидидан 500-600 метр масофада жойлашган “Аброж Кисва” меҳмонхонаси зиёратчиларни кутиб олишга шай ҳолатга келтирилган бўлиб, умрачилар у ерда 7 кун давомида бўладилар.
Умра зиёратига тайёргарлик доирасида барча зиёратчиларимиз мавсумий касалликларга қарши эмланиб, давлат рамзи туширилган камзул ва сумкалар билан таъминланади. Сафар олдидан уларга умра сафарининг моҳияти, уни адо этишга доир масалалар гуруҳ раҳбарлари томонидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилади.
Умра зиёратчиларини Тошкент халқаро аэропортида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъуллари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда кузатадилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ўртасидаги келишувга кўра, “Умра-2017” баҳор мавсуми зиёратчиларини кузатиш 20 февралдан 1 апрелга қадар давом этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”