Хитойнинг Хубей провинциясида мажлисда ухлаб қолган олти амалдор жазоланди. Мажлисда ялқовларни қўзғатиш ва бюрократларнинг сустлиги мавзуи муҳокама қилинаётган эди. Бу ҳақда "Reuters"га таяниб "Соф.уз" хабар бермоқда.
Уйқучиларнинг бири таъминланмаган фуқароларга яшаш жойи беришни субсидияловчи жамғарманинг директор ўринбосари. Бошқаси эса шаҳар режалаштириш бюросида Хитой компартияси котибининг ўринбосари лавозимида хизмат қилади.
Ухлаб қолган мансабдорларнинг маҳаллий газетада босилган фотосурати Хитой ижтимоий тармоқларида қизғин муҳокма қилинди. Мавзуни бошқа нашрлар илиб кетгач, ҳукумат ҳам муносабат билдирди.
Маҳаллий компартия интизомий бюросининг қарорига кўра, айбдор мансабдорлар ўз хатти-ҳаракати учун омма олдида узр сўрайди ва партия шаҳар қўмитасига ўз-ўзини танқид руҳида батафсил хат йўллайди.
Январ ойида Хитой Халқ сиёсий консультатив кенгаши Умумхитой қўмитаси раиси 116 млн юан (16,8 млн доллар) пора олганлиги учун умрбод қамоққа ҳукм қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди