
2026 йил бошидан Ўзбекистонда кичик бизнес учун янги тартиб кучга киради: ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилганлар тўлов қабул қилишда расмий QR-кодга эга бўлиши шарт. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Янгиланган қоидаларга кўра, нақдсиз ҳисоб-китоб учун ягона QR-код мажбурий бўлади. У фақат сертификатланган рақамли сервислар ва тўлов тизимларининг расмий платформалари орқали яратилиши керак. Бу чора даромадларни қонунийлаштириш ва ҳисобот топширишни енгиллаштиришга қаратилган.
Солиқ органлари назорати қатъийлашади: текширувда ишлайдиган QR-код бўлмаса, бу кассасиз ёки терминалсиз ишлаш билан тенглаштирилади. Бундай ҳолатда 5 миллион сўм миқдорида белгиланган жарима қўлланади.
Қоидани айланиб ўтмоқчи бўлганларни эса янада оғирроқ жаза кутади: бошқа шахс номига расмийлаштирилган QR-коддан фойдаланганлар 20 миллион сўм жаримага тортилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.