13:20 / 16.02.2017
7 636

Пенсионерлар нафақа пулини қандай шаклда олишни ўзлари танлаши мумкин

Пенсионерлар нафақа пулини қандай шаклда олишни ўзлари танлаши мумкин

Пенсияларни тўлиқ ҳажмда нақд пулда тўлашни кўзда тутган Ўзбекистон Президентининг 2 февралдаги қарори мамлакатнинг кўплаб пенсионерлари учун узоқ кутилган янгилик бўлди, деб ёзади «Дарё». Айни пайтда, пластик карточкаларнинг афзаллигини эътироф этаётганлар ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда. Нашр таҳририятига мурожаат қилган айрим нафақахўрлар мазкур масаланинг ноаниқлигича қолаётганидан хавотирини билдириб, карталарнинг устун жиҳатлари: пулнинг тезроқ тушиши, коммунал ва бошқа хизматлар учун тўловнинг қулайлиги ва ҳоказоларни маълум қилмоқда.

Шу муносабат билан таҳририят Марказий банк матбуот хизматига тушунтириш сўраб мурожаат этди. Аниқланишича, Марказий банк ҳам айни шу масалада кўп миқдордаги мурожаатларни қабул қилиб олган. Матбуот хизматининг маълум қилишича, пенсияни тўлаш шаклини танлаш учун нафақахўрлар яшаш жойи бўйича бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат этишлари лозим.

Барча бўлимлар тегишли ариза бланкалари билан таъминланган бўлиб, уларда пенсионерлар келгусида пенсияни қандай шаклда — тўлиқ нақд, тўлиқ картага, қисман нақд ва қисман картага — олишни исташини белгилаши мумкин.

МБ қонунчиликка мувофиқ маблағларни пластик карталарга ўтказиш фуқаронинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлимида пенсиянинг бир қисмини картага ўтказиш ҳақидаги ёзма аризасига асосан амалга оширилишини эслатиб ўтди. Пенсия жамғармаси бўлими банкка фуқаро аризасида кўрсатилган пул маблағини ўтказиб беради.

Пенсияларни тўлаш учун нақд пулларнинг банклар кассасидан тарқатилиши почта бўлимлари жадвали асосида амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пенсионерлар нафақа пулини қандай шаклда олишни ўзлари танлаши мумкин