date

Янги йил куни ЙТҲ оқибатида бир аёл ҳалок бўлди

Янги йил куни ЙТҲ оқибатида бир аёл ҳалок бўлди

2025 йил 31 декабрь куни Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, натижада аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Ҳодисага кўра, 2005 йилда туғилган 20 ёшли Ж.Р. Lacetti маркасидаги автомашинасини бошқариб кетар экан, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган 1991 йилда туғилган Й.Н. исмли пиёдани уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда олган жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Янги йил куни ЙТҲ оқибатида бир аёл ҳалок бўлди