date
views 10 451

1995 йилда туғилган йигит ўзидан 32 ёш катта қўшнисини пичоқлаб қўйди

1995 йилда туғилган йигит ўзидан 32 ёш катта қўшнисини пичоқлаб қўйди

Хоразм вилояти Чоткўпир қишлоғида яшовчи йигит ўз қўшнисини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хоразм вилояти Урганч тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, Чоткўпир қишлоғида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро маст ҳолда ўзаро жанжал оқибатида бирга улфатчилик қилиб ўтирган 1963 йилда туғилган қўшнисига пичоқ билан тан жароҳати этказганлиги натижасида касалхонада вафот этганлиги аниқланди. Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари натижасида гумонланувчи қўлга олинди.


Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1995 йилда туғилган йигит ўзидан 32 ёш катта қўшнисини пичоқлаб қўйди