Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари божхона солиғи тўланмасдан маҳсулот олиб кириш билан шуғулланаётган уюшган жиноятчилар гуруҳини қўлга олди. Бу ҳақда "Sputnik" нашрига асосланиб "Кун.уз" хабар берди.
Хабарда айтилишича “олинган оператив маълумотлар текшируви натижасида Тошкент аэропортида чет элдан келган икки Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Улар 37 дона iPhone 7 смартфонини ва уч дона HP ноутбукини божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда, республика ҳудудига олиб киришга уринган. Ушбу маҳсулотларнинг умумий қиймати 150 миллион сўмни ташкил қилади”.
Шунингдек, қайд этилишича, фуқаролар тинтувдан ўтказилганда уларнинг ёнидан бошқа фуқароларга тегишли бўлган 13 дона валюта пластик карточкалари топилган.
“Ушбу иш юзасида жиноий иш қўзғатилди. Бундан ташқари, жиноятга алоқадор бўлган, контрабандистлар фаолиятини яширишга уринган Тошкент аэропорти божхона ходимлари устидан ҳам жиноий иш қўзғатилди”, дейилади хабарда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди