
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев мамлакатнинг биринчи хоними Меҳрибон Алиевани республиканинг биринчи вице-президенти этиб тайинлади, деб хабар қилди "Дийдоразиз" сайти.
Озарбайжон Конституциясига мувофиқ, президент ўз вазифасини бажара олмайдиган ҳолатларда, унинг вазифа ва ваколатларини биринчи вице президент ўз зиммасига олади.
Ўтган йилнинг сентябр ойида Озарбайжонда Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказилган эди. Мамлакатнинг Бош Қонунига киритилган ўзгартиришлар президентлик муддатини беш йилдан етти йилгача узайтириш, вице-президент лавозими киритиш, шунингдек президентликка ва депутатликка номзодлар учун ёш чегараси камайтирилишини назарда тутади.

Суратда Меҳрибон Алиева қизлари билан. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.