Миллий хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси оператив ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда Хоразм вилоятидаги GM Uzbekistan компанияси ходимларини жиноят устида қўлга олдилар.
"Урганчлик икки фуқаро: GM Uzbekistanнинг Хоразм вилояти филиали кассири Улуғбек Утамуратов ва ушбу филиалнинг омбор мудири Қурбонназар Собиров 1400 доллар пора олаётганида қўлга олиндилар. Улар бу пул эвазига "Хоразмавтотеххизмат"га "Дамас" машинасини сотиб олиш учун шартнома тузишда ёрдам бермоқчи бўлишган", — деди МХХ вакили.
Қўлга олинганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қайд этиш жоиз, кейинги вақтда МХХ мамлакат автосаноатидаги товламачилик ва таъмагирликка нисбатан курашни кучайтирди. Бу ушбу соҳада жиноятларнинг ва расмий дилерлик тармоқларидаги инсофсиз сотувчиларнинг камайишига сезиларли таъсир кўрсатди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди