Фейсбукдаги "Потребитель.uz" гуруҳи аъзолари томонидан Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи томонидан ўтказилаётган янги акция шартлари қизғин муҳокама қилинмоқда. Ушбу гуруҳ аъзоларидан бири акция бўлиб ўтаётгани тўғрисидаги хабарни қолдириб, 100 минг сўмлик харид учун совға сифатида яроқлилик муддати тугашига бир кун қолган шоколад бепул берилаётганини киноя сифатида айтиб ўтган, деб ёзади Kun.uz.
Унинг таъкидлашича, кассир фахр билан ҳар бир 100 минг сўмлик савдо учун шоколад плиткаси совға сифатида берилаётгани, унинг яроқлилик муддати эса 18 май — душанба куни тугашини айтиб ўтган. Ушбу хабар гуруҳ фойдаланувчиларининг турли хазил-мутойибаларига ҳам сабаб бўлди.
Изоҳ қолдирувчилардан бири "Нимани кутган эдингиз? Бундай акцияларда ҳар доим шу каби маҳсулотлар қўйилади", деган бўлса, яна бири шоколадни тезроқ енг, расмга олишга вақт йўқ, дея изоҳ қолдирган. Баъзи бир фойдаланувчилар эса Korzinka.uz тарафини олиб, "сафсатабозликни ривожлантирувчилар"га истамасангиз, совғани рад этишингиз мумкин, дея изоҳ қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни эрта тонгда Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов ушбу гуруҳнинг ўзида акция ҳақида хабар қолдириб, 100 минг сўмлик харид учун қора шоколад совға сифатида берилишини айтиб ўтган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Андрей Сибига: УҚК қанчалик узоқроқ зарба берса, уруш шунчалик тезроқ тугайди
200 мингдан ортиқ фуқаро иқтисодий ривожланган мамлакатларга ишга юборилиши мумкин
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди