Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 17 февралдаги “Виктор Гришинни “Дўстлик” ордени билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармони билан Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ректори Виктор Иванович Гришин “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Орден ва қимматбаҳо совғалар 21 февраль куни Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбир давомида топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизматига таяниб Qalampir.uz хабар қилди.
Виктор Гришин таълим соҳасида ўзбек-рус ҳамкорлигини юксалтиришга, икки давлатнинг олий таълим муассасалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга, республиканинг иқтисод ва молия тизимида юқори малакали кадрлар тайёрлашда қўшган хизматлари учун “Дўстлик” орденига лойиқ кўрилди.
Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Мажид Каримов сўзга чиқиб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:
“Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ўз тарихи давомида катта йўлни босиб ўтди ва бугунги кунда юқори малакали битирувчилари, замонавий илмий дастурлари, илмий-педагогик жамоаси билан ажралиб турувчи йирик замонавий университетлардан саналади. Университет таълим соҳасида юқори нуфузга эга. 1995 йилда Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали ташкил этилди ва бу мамлакатимиздаги илк хорижий таълим муассасаси бўлди. Университет ва шахсан Виктор Иванович Гришин олим таълим масканларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшаяпти”. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди