Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 февраль куни “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолаган эди. Мазкур фармонга асосан, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилади ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди.
24 февраль куни Маданият вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига раҳбарлар тайинланди. Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри директори Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Маҳмуд Муродов 1975 йилда мусиқашунослик мутахассислиги бўйича Тошкент Давлат консерваториясини тамомлаган. Маҳмуд Муродов 1970 йилдаёқ ўқитувчилик фаолиятини бошлаган.
Маҳмуд Муродов 1978 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида бўлим бошлиғи, кейинчалик мусиқий таълим масканлари бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган.
1985-1990 ва 1992-1994 йилларда Ўзбекистон давлат филармонияси директори лавозимида ишлаган. 1990 йилдан 1992 йилгача Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Маҳмуд Муродов 2015 йил февраль ойида Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри директори лавозимига тайинланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди