14:48 / 26.02.2017
7 088

Тошкентда 13 ёшли ўсмир буви ва бувасининг йиғиб қўйган 100 минг долларини ўғирлаган

Тошкентда 13 ёшли ўсмир буви ва бувасининг йиғиб қўйган 100 минг долларини ўғирлаган

Тошкентда ўсмир ўз буви ва буваси уйига онасининг сумкасидан яширин равишда олган калитдан нусха тайёрлаб кирган. Сўнг хорижий валютадаги йирик миқдорда пул маблағларини ўмарган. Бу ҳақда «На посту» газетасига таяниб Соф.уз ёзмоқда.

Ўсмир ўмарган пулларини дўстлари билан кафе ва клубларларда ўтиришга сарфлаган. Шунингдек, улар бу маблағларга ўзларига қимматбаҳо уяли телефон аппаратлари, кийим-кечаклар, маиший техника, ноутбуклар ва мотоцикл ҳамда скутер сотиб олишган.

Ҳатто бу ишда қатнашганлардан бири ўз уйида таъмирлаш ишларини ҳам ўтказган.

Маълум қилинишича, ўсмир умумий ҳисобда тахминан 100 минг АҚШ долларини ўғирлаб чиққан.

Гуруҳ аъзоларидан энг каттасига айблов ҳукми ўқилган бўлса, иккитасига вояга етмагани туфайли амнистия акти қўлланилган. Бир нафар шахс эса узоқ муддат давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан мамлакат ташқарисида яшириниб келган, бироқ у охир-оқибат қўлга олинган ҳамда ҳозирда унинг устидан суд жараёни кетмоқда.

Бува ва бувисининг барча ишлаб топган ва йиғиб қўйган пулларини ўмарган ўспириннинг ўзи эса жиноий жавобгарликка тортилмади, сабаби жиноят содир этилган вақтда 14 ёшга ҳам кирмаган бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 13 ёшли ўсмир буви ва бувасининг йиғиб қўйган 100 минг долларини ўғирлаган