
Кеча, 2 март куни Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Элёр Ғаниев ҳамда Туркманистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Qalampir хабар берди.
Суҳбатда икки мамлакатнинг келгусидаги ҳамкорлик режалари ҳақида фикр юритилди. Учрашув давомида Ўзбекистон Республика Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Туркманистон Республикасига расмий ташриф амалга ошириши масалалари ҳам кўриб чиқилди. Расмий ташриф олдидан имзоланиши кутилаётган бир қатор ҳужжатлар тайёрланди.
Учрашув сўнггида марказий Осиё икки мамлакати ўзаро дўстона алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдириб ўтди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар