Нью-Йорк, Ҳонгконг ва Лондон турар-жой ва идоралар ижара нархи бўйича дунёнинг энг қиммат шаҳарлари ҳисобланади. Savills Live-Work Index (Турар-жой ва идора нархлари индекси)нинг янги рейтинги шундан далолат беради.
Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Нью-Йоркда бир киши учун турар-жой ва идора ижарасининг йиллик умумий қиймати 111,9 минг долларни ташкил қилади, Ҳонгконгда эса - 105,4 минг доллар.
Бир йил аввалги рейтингда дунёнинг энг қиммат шаҳри дея эътироф этилган Лондон шаҳри бу йилги рўйхатнинг учинчи поғонасидан ўрин олди. Компаниялар маҳаллий экспатларга йилига ўртача 88,8 минг доллар сарфлашади.
Таҳлилчиларнинг қайд этишича, Британия пойтахти Нью-Йоркка ўз ўрнини бой берган вақтда ҳали Brexit референдуми ўтказилмаган эди. Brexit'дан кейин эса фунт курсининг тушиши натижасида "кумуш" ҳам қўлдан чиқарилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди