date

Тошкентда “Isuzu” атрофида жанжал авж олди, тергов бошланди

Тошкентда “Isuzu” атрофида жанжал авж олди, тергов бошланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда юк автомашинаси ҳайдовчиси ва бир гуруҳ фуқаролар ўртасида кескин тортишув чиққанини акс эттирган видео кенг тарқалди. Видеодаги ҳолат жамоатчилик орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йил 9 февраль куни Учтепа тумани Юсуф Саккокий маҳалласи ҳудудида “Isuzu” русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси — 2001 йилда туғилган Н.А. (йўловчиси — 2005 йилда туғилган Х.Н.) ҳамда фуқаролар — 1993 йилда туғилган С.С., 1990 йилда туғилган О.С., 2006 йилда туғилган С.А. ва 2008 йилда туғилган А.А. ўртасида аввал тортишув, кейин эса жанжал келиб чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, жанжал жараёнида юк автомашинасининг йўловчиси Х.Н. темир жисм билан фуқаро О.С.нинг бош қисмига зарба бериб, унга тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси — “Безорилик” билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда “Isuzu” атрофида жанжал авж олди, тергов бошланди