13:01 / 08.03.2017
5 938

Тошкентда Хитой фуқаросини тўнамоқчи бўлишди

Тошкентда Хитой фуқаросини тўнамоқчи бўлишди

2017 йил 3 март куни номаълум шахс Миробод тумани, Госпиталний даҳасидаги хонадонлардан бирининг эшиги кулфини темир жисм ёрдамида очиб кириб, Хитой Халк Республикасида туғилган "Хуавей" корхонасида ишловчи В.П.га тегишли қимматбаҳо буюмларни ўғирламоқчи бўлган, деб ёзмоқда Соф.уз сайти.

Қўриқлаш пулти сигнализацияси орқали қўриқлаш пултига "ташвиш" хабари келиб тушган.

Миробод тумани 1-техник қўриқлаш пулти экипажи — сафдор А. А. Бекташев, сафдор М. Р. Юлдашев ва катта сержант А. А. Суяркулов ҳамда отряд командири майор У. Г. Ортиқовларнинг воқеа жойига зудлик билан этиб боришлари натижасида ғараз ниятли шахс воқеа жойида, далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ўзганинг мулкига кўз олайтирган номаълум шахс 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Шайхонтохур тумани Уйғур кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Б. А. эканлиги аниқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Хитой фуқаросини тўнамоқчи бўлишди