16:51 / 09.03.2017
18 137

46 ёшли аёлни қотили 2001 йилда туғилган, 9-синф ўқувчиси эканлиги аниқланди

46 ёшли аёлни қотили 2001 йилда туғилган, 9-синф ўқувчиси эканлиги аниқланди

Жорий йилнинг 6 март куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида номаълум шахс Фаробий 17-берк кўчасида яшаган, 1971 йилда туғилган аёлнинг уйига кириб, уни танасининг турли жойларига ўткир тиғли жисм билан уриб жароҳат этказиб воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада жабрланувчи турли тан жароҳатлари билан қўшни аёлнинг уйига ёрдам сўраб чиқиб, шу эрда жони узилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида ушбу қотиллик жиноятини Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган, 9-синф ўқувчиси содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур мудҳиш жиноятнинг сабабларини аниқлаш юзасидан тезкор- тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 46 ёшли аёлни қотили 2001 йилда туғилган, 9-синф ўқувчиси эканлиги аниқланди