19:13 / 10.03.2017
7 234

10 мартдан балиқ овлашга вақтинчалик тақиқ қўйилди

10 мартдан балиқ овлашга вақтинчалик тақиқ қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси Ўзбекистон республикаси ҳудудида балиқчилик қоидаларига мувофиқ, мамлакат табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан рационал фойдаланиш мақсадида 2017 йилнинг қуйидаги даврида балиқ овлашга тақиқ қўйилиши ҳақида хабардор қилди:

- 10 мартдан 31 майга қадар Амударё ва Сирдарё дарёларида;

- 25 апрелдан 10 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзалари;

- 16 апрелдан 31 майга қадар мамлакатнинг бошқа сув ҳавзаларида.

Тақиқ даврида барча балиқ овлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар ва балиқ ресурсларини овлаш билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорлар сув ҳавзаларидан ов анжомларини олишлари, омборхонага топширишлари ва ҳайвонот ҳамда ўсимлик дунёси ҳимояси бўйича инспекторлар гувоҳлигида муҳрлашлари керак.

Балиқларнинг увулдириқ сочиши тақиқ даврида табиий сув ҳавзаларида моторли қайиқларда ҳаракатланишга фақатгина ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини ҳимоя қилиш бўйича давлат инспекцияси ходимлари, ов хўжаликларининг егерлик хизматларига эса – табиатни муҳофаза қилиш идоралари томонидан рухсат берилади.

Бу даврда спорт-ҳаваскорлик мақсадида балиқ овлаш моторли қайиқлардан фойдаланмай туриб ва 5 донадан ортиқ бўлмаган қармоқ миқдорида рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикасининг табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий қўмиталари Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси инспекторлари билан ҳамкорликда балиқ овлашга қўйилган тақиқ даврида ўғринча овлаш, балиқ ва балиқ маҳсулотларини ноқонуний равишда ўтказиш билан курашиш мақсадида назорат рейдлари ўтказади.

Манба: Кун.уз

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 10 мартдан балиқ овлашга вақтинчалик тақиқ қўйилди