Қирғизистоннинг Қадамжой туманидаги Олға қишлоғида яшовчи Усенбой Дармонов 12 ёшидан буён бўрилар билан "суҳбатлашади". "Turmush" нашрида у ҳақидаги мақола тақдим этилди, деб ёзади Kun.uz.
Манбага кўра, 45 ёшли эркак бўриларнинг хўжаликдаги молларга ҳужумлари кўпайганидан кейин овга чиқади. "Менинг аждодларим халқ орасида машҳур овчи бўлишган. Улар яйловда яшаб, чорвачилик билан шуғулланишгани учун молларни йиртқичлар ҳужумидан асраш мақсадида кўп ов қилишган. Мен ҳам уларнинг изидан бориб, овчилик билан шуғулланишга қарор қилдим. Қишлоқдаги молларга ҳужум қилувчи бўри ва шоқолларни нишонга оламан. Болалигимда мен бўриларнинг увиллашига қулоқ тутиб, уларнинг товушини такрорлашга ҳаракат қилардим", - дейди овчи.
У.Дармонов қачонлардир ўз овозига етарлича баҳо бермай, баланд овозда бақирганини ёдга олади. "Шундан сўнг ҳар томондан бўрилар увиллай бошлаган. Мен қўрқиб кетиб, уйга қараб қочганман. Мен борган сари йиртқичларнинг товушига тақлид қила бошладим. Бўриларнинг овози ҳам одамилар овозига ўхшаб ёш-жинсига кўра фарқланади", - деди овчи ва уларнинг орасидаги тафовутларга қўшимча изоҳ берди.
"Биз овга чиққанимизда мен дастлаб бўрига ўхшаш овоз бераман, шундан кейин маълум бир жойда бўрилар тўплана бошлайди. Урғочи бўрига ўхшаб увилласанг, эркак бўри уни дарҳол қидириб келади. Шунда уни ов қилиш мумкин бўлади", - дея сўзлайди у. Дармонов шунингдек январь ойида урғочи бўри товушига тақлид қилиш кўпроқ натижа беришини қўшимча қилди.
"Бўрилар - жуда айёр ҳайвонлар ва уларга ўқ узиш осон иш эмас. Уларни тунда овлаган маъқул. Ҳар бир овчининг бўри овлашда ўз сирлари бўлади. 2008 йилдан бошлаб Баткен вилоятининг Овчилар ва балиқчилар иттифоқида штатдан ташқари инспектор сифатида фаолият юрита бошладим. Ўшандан бери овчилар мени ўзлари билан тоғларга олиб кетишади. Нечта бўрини нишонга олганимни аниқ айтолмайман. Мен ўз вазифамни аҳолини йиртқичлардан ҳимоя қилишда деб биламан", - дейди овчи. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди