Янги Зеландиядаги Уонгануи дарёси дунёдаги инсон ҳуқуқларини олган илк дарёга айланди, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Уонгануилик маҳаллий маори қабиласи дарёнинг ўзининг аждоди деб ҳисоблайди ва уни тирик жонзот деб тан олишлари учун 140 йил давомида курашиб келди.
Янги Зеландия парламенти томонидан қабул қилинган янги қонунда Уонгануига етказилган зарар қабилага етказилган зарарга тенглаштирилди. Бундан ташқари, дарё иккита васийга эга бўлди: мамлакат ҳукумати ва қабила.
Янги Зеландияда дарёга инсон ҳуқуқларини бериш бўйича суд жараёни мамлакат тарихидаги энг узун жараёнга айланди, деб хабар қилади Guardian. Нашрнинг ёзишича, эндиликда бошқа маҳаллий қабилалар ҳам улар учун муқаддас бўлган табиий объектларни тирик жонзотларга тенглаштиришларини талаб қилишлари мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди