date

Деновда 57 та гугурт қутисига яширилган "марихуана" фош этилди

Деновда 57 та гугурт қутисига яширилган "марихуана" фош этилди

Сурхондарё вилояти Денов туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдорда “марихуана” сақлаб келинган ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, тадбир чоғида Денов туманида истиқомат қилувчи, 1967 йилда туғилган фуқаро T.A.ning хонадони кўздан кечирилган. Текширув жараёнида унинг уйи ҳовлисидаги гараж қисмида жойлашган 37 та гугурт қутисидан жами 347 грамм “марихуана” аниқланган.

Шунингдек, фуқарога тегишли бўлган, давлат рақам белгилари бўлмаган ЗИЛ русумли автомашина салонидан ҳам яна 20 та гугурт қутисига яшириб қўйилган, сотиш мақсадида сақланган 187 грамм “марихуана” далилий ашё сифатида расмий тартибда олинган.

Натижада, ушбу ҳолат бўйича жами 57 та гугурт қутисида сақланган 536 грамм гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонуний тартибда суриштирув ва қўшимча текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Масъул идоралар томонидан гумонланувчининг гиёҳвандлик моддаларини қай тарзда қўлга киритгани ҳамда уларни тарқатиш билан боғлиқ эҳтимолий алоқалари ўрганилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Деновда 57 та гугурт қутисига яширилган "марихуана" фош этилди