Маълумотларга кўра, Қорақалпоғистоннинг шаҳар ва туманлар ҳокимликларида жами 62 та ҳоким ўринбосарлари лавозими жорий этилган, деб ёзади Kruz.uz нашри.
Жумладан, Хўжайли ва Кегайли туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, барча шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари лавозимлари учун 47 та штат бирлиги ажратилган.
Ўзбекистон Президенти томонидан қабул қилинган “Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги махсус Қарори асосида ҳокимлар ўринбосарларини автомашина билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманлари ҳокимлари ўринбосарлари учун 47та «Nexia-3» автомашинаси ажратиб берилди ва бу ҳудудий бошқарув органлари ходимларининг фаолият самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди