
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиянинг “Вологда подшипник заводи” ЁАЖ билан келишув имзолади, деб ёзади “Qalampir” сайти.
Ҳозирги кунда ушбу заводда 3.5 минг нафарга яқин ишчи хизмат қилади, шундан 139 нафари Ўзбекистон фуқароси саналади. Ташқи меҳнат миграцияси Ўзбекистон фуқароларининг хорижда ишлашлари учун етарлича шароитларни яратиб бермоқда.
2017 йилнинг 28 февраль куни агентлик ва “ВПЗ” ЁАЖ ўртасида меҳнат фаолиятига оид келишув имзоланган эди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасидан Россияга келган меҳнат муҳожирлари ижтимоий ҳимоя ва иқтисодий ҳуқуқлар билан кафолатланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар