23:28 / 28.05.2015
12 296

Қора денгиз тубида ноёб қадимий кема топилди

Қора денгиз тубида ноёб қадимий кема топилди

Севастополь яқинида Қора денгиз тубида, 82 метр чуқурликда Византия замонларига оид узунлиги 125 метр келадиган қадимий кема топилди, деб ёзади Kun.uz.

“Кема “Ростов-дайв” сувости тадқиқотлари клуби аъзолари томонидан топилди. Улар томонидан ўз вақтида муҳим аҳамиятга эга кўплаб археологик топилмалар аниқланган. Бу янги топилма, тахмин қилинишича, охирги юзликларда топилган энг йирик топилма бўлди”, деб хабар бермоқда Жанубий ҳарбий округ матбуот хизмати.

Олимлар ҳозирча кема нима сабабларга кўра сув тубига кетганини аниқ айтиша олишмаяпти.

Махсус кемалар экипажлари ва Қора денгиз ҳарбий-денгиз флоти қидирув-қутқарув ишлари бошқармаси мутахассислари дайверлар билан биргаликда кема ётган ҳудудни текшириб чиқишди. Кема бортида юзлаб амфоралар (қадимий кўза идишлар) топилди.

10 июнда кема топилган ҳудудда бир неча йилга мўлжалланган катта миқёсдаги экспедиция ўз ишини бошлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қора денгиз тубида ноёб қадимий кема топилди