Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев Тошкент билан иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб бораётганлигини қайд этди, деб ёзади Соф.уз сайти.
"Биз музокараларимизни кечаёқ бошлаб юборганмиз, чегараларни очиш бўйича қандай ишлар амалга оширилгани, ўзаро савдо кескин ошгани ҳақида гаплашдик. Янги маҳсулот турлари пайдо бўлмоқда. Бугун улкан бизнес-форум бўлиб ўтади, ҳар икки томондан 500 бизнесмен қатнашади. Менга айтишларича, деярли бир миллиард долларлик 75 шартнома имзоланади, бу тарихимизда илк марта бўлади", — деди Назарбоев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви чоғида.
Унинг айтишича, кейинги беш ойда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 30 фоизга ошган.
"Биз Сизни жудаям кутгандик, ўзбек халқи Сизни сайланганлиги билан қутлаймиз. Қозоғистон халқи фаровонлик, тўкин-сочинлик тилайди. Келажакда ҳам иқтисодий ва маданий-гуманитар масалаларда Ўзбекистон ва Сизга жиддий суянамиз. Ташрифингиз муваффақиятли ўтиши учун барча шароитлар яратилади", — деди Қозоғистон етакчиси. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди