date
add favorites

Тошкентда пойга уюштирган ёшлар 10 суткалик қамоққа маҳкум қилинди

Тошкентда пойга уюштирган ёшлар 10 суткалик қамоққа маҳкум қилинди

Тошкент шаҳрида пойга ташкил қилган икки йигит 10 суткалик маъмурий қамоққа маҳкум қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси расман маълум қилди.

Ҳодиса Олмазор туманидаги йўл қатнов қисмида содир бўлган. Ёшлар пойга уюштириб, йўл ҳаракати қоидаларини бузгани билан бирга, атрофдагилар ҳаётини ҳам хавф остига қўйган.

22-март куни соат 03:40 да Lacetti ва Оnix автомобилларида пойга уюштирилгани, шу билан бирга жамоат тартиби бузилгани ҳақида тезкор хабар келган.

Кўчадаги камера ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида текширув ўтказилди. Натижада Lacetti автомобилини бошқарган 27 ёшли Рамиз Исломов ва Оnix'даги 21 ёшли Азимжон Абдусатторов аниқланди.

Шу куннинг ўзида машиналар жарима майдонига олиб кетилди ва ҳужжатлар судга тақдим қилинди.Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди қарор қилди: ҳар икки йигитга 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинлансин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда пойга уюштирган ёшлар 10 суткалик қамоққа маҳкум қилинди