Бўстонда ота фарзанди учун 37 миллион сўм алимент тўлади

Бўстон туманида қарздор ота фарзанди таъминоти учун 37 млн. сўм миқдорида алимент тўлади.
Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 18.01.2024 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Х.Б.дан ундирувчи Х.М.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундирилиши белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлими томонидан ижрони таъминлаш мақсадида қарздор Х.Б.нинг Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари тегишли қонун талабларига кўра чеклаб қўйилган.
Қарздор алимент тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли 37 млн сўм алимент қарзи йиғилиб қолган. Ижро ҳаракатлари давомида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ ундирилиши таъминланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг