
Санкт-Петербург метросида рўй берган портлаш оқибатида 3 нафар хорижлик - Беларусь, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари ҳам жароҳатланган. Бу ҳақда ТАСС агентлигига таяниб UZ24 хабар қилди.
Жабрланганларнинг тўлиқ рўйхати Россиянинг ФВВ сайтида эълон қилинди. Шунингдек, Россиянинг 17 ҳудудида яшовчи фуқаролар жабрланган. Улар ҳозирда Петербургдаги касалхоналарда экани айтилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар