7 489
Президент Виртуал қабулхонасига Яккасарой тумани бўйича 6000 дан ортиқ мурожаат келиб тушган
Кеча, 5 апрель куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати томонидан Сергели ва Яккасарой тумани аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.
Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, давлат органи ходимлари, тегишли идора раҳбарлари ҳамда муаммоси мавжуд бўлган фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаригача туман аҳолиси томонидан йўлланган мурожаатлар кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 4 апрель кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мамлакат фуқаролари ва табдиркорларидан Яккасарой тумани бўйича жами 6236 мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 2807 таси жисмоний шахслардан ҳамда 429 таси юридик шахсларга тегишлидир.
Айни дамда мурожаатларнинг 5592 таси кўриб чиқилган бўлиб, 644 мурожаат эса кўриб чиқилмоқда.
Мурожаатларнинг 1046 таси уй-жойга муҳтожлик тўғрисида, 508 таси банк-молия масалалари бўйича, 440 таси судларга оид бўлиб, шунингдек, фуқароликни қабул қилиш, пропискага ўтиш, иш билан таъминланиш, иш ҳақи, пенсия, иссиқлик таъминоти, таълим, транспорт масалалари юзасидан бир қанча мурожаатлар келган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди